Шахзода «Муз ТВ» тақдимоти иштирокчиси!Ёзнинг энг қайноқ маросими яқинлашмоқда! 11 июн куни «Олимпийский» спорт комплексида «Муз-ТВ» 2010 тақдимот маросими бўлиб ўтади.Бу куни гиламлар йўлидан шоу-бизнес оламининг энг аълолари ўтишади. Шулар қаторида Шахзода хам. Мазкур тақдимотда Шахзода DJ Smash билан биргаликда «Между небом и землёй» таронасини куйлайди. Бу тарона "Муз-ТВ" мухлислари эътиборидан четда қолмаганлиги қувончли хол. Шахзодага омадлар тилаймиз! |