31.08.2010
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами билан Шахзоданинг табриги!Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19-йиллик байрами билан хаммангизни чин дилдан табриклайман!Мустақил Давлатимизнинг хар бир фуқароси учун бу байрам алохида ахамиятга эгадир. Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз бундан хам гуллаб-яшнаши, мовий осмонимиз узра хамиша тинчлик сурури ўз қанотлари остида жумхуриятимизни ушлаб туришини тилаб қоламан. Барча Ватандошларимизни хонадонларини файзу-баракат ва мехр-мухаббат тарк этмаслигини тилайман! Байрам муборак халқим! Хурмат ила Шахзодангиз!
|